Реал ҳимоячиси Милитао жароҳат олди
Бу учрашув 1:1 ҳисобида якунланди. Cope хабар беришича, 27 ёшли футболчи сон мушакларидаги ноқулайлик сабаб майдонни тарк этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, Милитао жиддий жароҳатдан қочиб қутулган. Футболчининг тикланиш муддати Мадридга қайтгач ўтказиладиган тиббий кўрикдан кейин аниқланади.
"Реал"нинг навбатдаги учрашуви 23-ноябр куни Ла Лига доирасида "Эльче"га қарши бўлади.