Саят Ильясов Жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлади
Дубай шаҳрида 2-13 декабрь кунлари бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатида терма жамоамиз аъзолари ҳам иштирок этмоқда. IBA ташкилоти шаъфелигида ўтказилаётган ушбу турнирда биринчи кун баҳсларидан бири Саят Ильясов ва фаластинлик Анас Слейман ўртасида бўлиб ўтди.
Кутилганидек, Саят Ильясов 63,5 кг вазнда рақибини аниқ ва ишончли ғалаба билан мағлуб этди. Ильясов 2 раунд давомида фаол ҳаракат қилиб, рақибини 3-раундга чиқишдан бош торттирди. Натижада, Саят муваффақиятли жангги билан турнирдаги биринчи ғалабасини қўлга киритди.
Бу кунларда Жаҳон чемпионатининг навбатдаги баҳслари бўлиб ўтмоқда. Барча янгиликларни zamin.uz сайти орқали кузатиб боришингиз мумкин.