Иан Раш Честер шифохонасидан жавоб берилди
Уэлслик собиқ ҳужумчи уйига, яқинлари бағрига қайтди ва Рождество байрамини оила даврасида кутиб олишга тайёрланади. “Ливерпул” матбуот хизмати Рашни даволаган шифокорларга миннатдорлик билдирди: “Клубимиз афсонаси ва махсус вакилимизга кўрсатилган сифатли даволаниш учун раҳмат”, дейилади баёнотда.
Раш фаолияти давомида “Ливерпул”дан ташқари Турин “Ювентус”ида ҳам бир мавсум тўп сурган.