Суринам терма жамоаси ЖЧ плей-оффидан четлатилиши мумкин
Бунга сабаб ФИФА томонидан жорий этилган санкциялар бўлиб, ташкилот Суринам футбол федерацияси фаолиятида жиддий муаммолар борлигини қайд этган. Хусусан, федерация раҳбарини сайлаш жараёнида қоидабузарликлар бўлгани юзасидан асосли шубҳалар пайдо бўлган.
Шунингдек, молиявий масалаларга доир бошқа эътирозлар ҳам мавжуд. Суринам томонида вазиятни март ойигача тартибга солиш учун вақт бор.
Акс ҳолда, жамоа мусобақадан четлатилиши мумкин. Агар Суринам терма жамоаси плей-оффга барибир чиқса, аввал Мексикада Боливия билан ўйнайди.
Ғалаба қозонган тақдирда эса кейинги босқичда Ироқ билан баҳс олиб боради.