Тиаго Силва яна АПЛга қайтиши мумкин, номзодлар маълум
Globo нашри хабарига кўра, Силва оиласи яшайдиган Лондон шаҳрига қайтиш имкониятларини жиддий ўрганаяпти. Таҗрибали футболчининг фарзандлари ҳануз “Челси” академиясида тўп суради.
Ҳимоячи 2024 йил ёзида тарк этган “Челси”га қайтиши эҳтимоли паст, бироқ Лондоннинг бошқа клубига ўтиши мумкин. Асосий даъвогарлар сифатида “Кристал Пэлас”, “Фулҳем”, “Брентфорд” ва “Вест Ҳэм” тилга олинмоқда.