Манчестер Юнайтед Бруну Фернандеш бўйича позициясини билдирди
Бироқ клуб ичидаги манбалар раҳбарият позицияси бошқача бўлганини таъкидламоқда. Журналист Бен Жейкобс хабарига кўра, Манчестер Юнайтед Фернандешни сотишни кўриб чиқмаган ва дастлабдан ҳамкорликни давом эттириш ниятида бўлган.
Қайд этилишича, ярим ҳимоячига Саудия Арабистонининг Ал-Ҳилол клуби қизиқиш билдирган. Шунга қарамай, Манчестер Юнайтед раҳбарияти жамоанинг асосий футболчиларидан бирини қўйиб юбормаслигини билдирган.
Фернандеш клубнинг узоқ муддатли лойиҳасида муҳим фигура сифатида кўрилишида давом этмоқда. Эслатиб ўтамиз, Бруну Фернандеш аввалроқ “Мен ҳеч қачон пулни мезон қилмаганман”, дея Манчестер Юнайтедни тарк этиши мумкин бўлганини ҳам тилга олганди.