Левандовски The Best учун учликни Барселонадан танлади
Левандовскининг энг яхши учлиги тўлиқ «Барселона» вакилларидан иборат бўлди. 37 ёшли ҳужумчи биринчи ўринга Ламин Ямални қўйди, иккинчи поғонага Рафиня Диасни жойлаштирди, кучли учликни эса Педри билан якунлади.
Якунда мукофот соҳиби «Пари Сен-Жермен» ва Франция терма жамоаси футболчиси Усмон Дембеле бўлди. У бир неча ой аввал «Олтин тўп»ни ҳам қўлга киритганді.