Москва-Қарши рейси Самарқандга йўналтирилди
Ural Airlines авиакомпаниясининг Москва-Қарши йўналишида қатновчи SVR2457 рейси ёмон об-ҳаво туфайли Самарқандга йўналтирилди. Uzbekistan Airports маълумотига кўра, Қарши аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити сабабли самолётларни қабул қилиш чекланган.
FlightRadar24 хизматининг хабар беришича, самолёт Самарқанд халқаро аэропортига муваффақиятли қўнган. Ural Airlines авиакомпаниясининг бош қароргоҳи Екатеринбург шаҳрида жойлашган бўлиб, компания Россия ички ва халқаро йўналишларда парвозларни амалга оширади.
Асосий хаблари Екатеринбургдаги Кольцово ҳамда Москвадаги Домодедово аэропортларида жойлашган. Авиакомпания Airbus самолётларидан фойдаланади.