Упамекано «Бавария» билан шартномага товон пули бандини киритмоқчи
Мазкур банд 2028 йилдан кучга кириши режалаштирилган. Шунингдек, Упамекано янги шартнома имзолаши учун сезиларли миқдорда бонус талаб қилаётгани аввал ҳам тилга олинган.
Талаблар кўплигига қарамай, «Бавария» раҳбариятида музокаралар ижобий якунланишига умид сақланиб қолмоқда ва томонлар келишувга эришишига ишонч билдирилмоқда. 27 ёшли ҳимоячининг амалдаги шартномаси келаси ёзда якунланади.
Футболчига Мадриднинг «Реал» клуби ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.