Антуан Семеньо фақат “Ливерпул”га ўтишни истамоқда
Манбага кўра, “Манчестер Сити”га эҳтимолий трансфер ҳақидаги гап-сўзларга қарамай, Семеньо учун асосий ва устувор йўналиш айнан “Ливерпул” бўлиб қолмоқда. Футболчи мерсисайдликлар унга аниқ рол таклиф қилишга ва асосий таркибда мунтазам ўйнаш бўйича кафолат беришига ишонади.
“Манчестер Сити” эса ҳозирча 25 ёшли вингердан бундай даражадаги кафолатларни аямаяпти. 2025/26 мавсумида Семеньо барча мусобақаларда 16 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 3 та голли узатма муаллифи бўлди.