ПСЖ Иброҳим Мбайе билан шартномани бир йилга узайтирди
Бу ҳақда журналист Фабрис Хокинс хабар берди. Ёш вингер ПСЖнинг асосий жамоаси сафида барча мусобақалар доирасида 30 та учрашувда майдонга тушиб улгурди.
Жорий мавсумда бош мураббий Луис Энрике уни 8 марта асосий таркибда майдонга туширган, яна 10 ҳолатда Мбайе захирадан ўйинга қўшилган. Transfermarkt портали 25 миллион евроға баҳолаётган Мбайе ПСЖ сафида 2 та гол уриб, 4 та голли узатмани амалга оширди.
Шунингдек, у Сенегал терма жамоаси сафида ўтказган икки учрашувда 1 та гол ва 2 та ассист қайд этди.