Рома Интер ярим ҳимоячиси Фраттезига асосий даъвогар бўлди
L’Interista хабарига кўра, Фраттези учун курашда янги фаворит сифатида “Рома” олдинга чиқди. Рим клуби ўз тарбияланувчисини келаси ой қайтариб олиш ниятида қатъий турибди ва айни пайтда италиялик футболчига даъвогарлик қилаётган “Ювентус” ҳамда “Наполи”дан устунлик қилмоқда.
Тахминларга кўра, “Интер” Давиде Фраттези учун камида 30–35 миллион евро талаб қилади. “Рома” эса футболчини мавсум охиригача ижарага олиб, кейинчалик мажбурий сотиб олиш шарти билан келишув таклиф этишга тайёр.