«Интер» ҳимоячи де Врей билан музокараларни тўхтатди
Машҳур инсайдер Николо Скира хабарига кўра, томонлар ўртасидаги музокаралар ижобий якун бермаган ва ҳозирча муҳокамалар музлатилган. Шу боис де Врейнинг келаси ёзда жамоани тарк этиши эҳтимоли анча юқори.
Февраль ойида Стефан де Врей 34 ёшга тўлади. Таҗрибали марказий ҳимоячи бу мавсум «нерадзуррилар» сафида 7 учрашувда майдонга тушди, шундан 6 тасида Кристиан Киву уни асосий таркибда туширди.
Жума куни «Интер» Италия Суперкубоги ярим финалида «Болонья»га қарши баҳс олиб боради.