Энсо Мареска «Челси»дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди
Мураббий буни яқинда берган баёнотида ҳам билвосита эслатиб ўтганди. Сешанба куни «кўклар» Лига кубоги чорак финалида «Кардфф Сити»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди.
Ўйиндан кейин журналистлар Марескадан вазият юзасидан изоҳ сўрашди. «Мен клуб эгалари билан гаплашмадим.
Кеча айтилганидек, мен «Эвертон»га қарши учрашувдан кейинги куннинг ўзида «Кардфф» билан ўйинга тайёргарликни бошлаб юбордим ва келажагимни ҳеч ким билан муҳокама қилмаганман», дея Маресканинг сўзларини The Touchline нашри келтирди. Шанба куни «Челси» Англия Премьер-лигаси доирасида сафардa «Ньюкасл»га қарши майдонга тушади.