Добавить новость
World News
Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

Эртага мамлакатнинг қайси ҳудудларида қор ёғиши аниқланди

Ўзгидромет 18 декабрь учун об-ҳаво прогнозига ойдинлик киритди. Маълумотларга қараганда, мамлакатнинг кўпгина ҳудудларида нам ва салқин об-ҳаво ҳукм суради, айрим жойларда ёмғир қорга айланади.

Тошкент шаҳрида осмон куни бўйи булут билан қопланиб туради, ёғингарчилик — аввал ёмғир, кейин қор кўринишида кузатилади. Ғарбдан эсадиган шамол секундига 3–8 метр атрофида бўлиб, ҳарорат ҳам кечаси, ҳам кундузи 0–2 даража илиқ сақланади.

Қорақалпоғистон ва Хоразмда об-ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчилик кутилмайди. Аммо айрим ҳудудларда туман ёйилиши мумкин. Шамол йўналиши ғарбдан шарққа алмашиб, 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кундузи 5–10 даража совуқ, тунда эса−2 дан +3 даражагача бўлади.

Бухоро ва Навоийда кечаси ва эрталаб ёмғир-қор аралаш ёғингарчилик эҳтимоли бор. Туман ҳам кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззахда ҳам ёмғир ёғиб, баъзи манзилларда қорга айланади. Туман хавфи бор. Ҳарорат тун-кун давомида 0–5 даража атрофида бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарёда ёмғир ёғиб, баъзи жойларда қор кўринишида ўтади. Шамол 7–12 м/с, айрим нуқталарда 18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0–7 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғонада ҳам ёмғир ёғиб, айрим жойларда туман кузатилади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража, кундузи 2–7 даража илиқ бўлиши кузатилмоқда.

Тоғли ҳудудларда эса вақти-вақти билан кучли қор ёғиши мумкин. Туман тушиши эҳтимоли юқори ва қор кўчиши хавфи ҳам сақланиб турибди. Ҳарорат 0–5 даража атрофида бўлади.

Читайте на сайте


Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. Абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city
Музыкальные новости
Новости России
Экология в России и мире
Спорт в России и мире
Moscow.media






Топ новостей на этот час

Rss.plus





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *