Ашветия Россия ва Грузия ўйини тез орада бўлмайди деди
«Россия 2026 йилда Грузия билан ўйнай олмайди. Сиёсат учрашувга тўсқинлик қилади», — дея Ашветиянинг сўзларини Metaratings келтирди.
Маълумки, Россия футбол иттифоқи (РФУ) УЕФА ва ФИФА санкциялари остида қолмоқда. Ҳозирги шароитда Россия терма жамоаси фақат ўртоқлик ўйинларини ўтказиши мумкин.
Миллий жамоанинг навбатдаги йиғини март ойининг охирига режалаштирилган.