ПСЖ Мбаппенинг қарзини 100 млн евроадан ошириши мумкин
Бу сумма Мбаппенинг Мадриднинг “Реал” клубига эркин агент сифатида ўтишидан олдинги даврга тегишли. Футболчининг юристлари баҳосига кўра, тўланмаган бонуслар ва маошлар ҳам инобатга олинса, клубнинг умумий қарзи 100 миллион евроадан ҳам ошиб кетиши мумкин.
Бироқ солиқлар ва ижтимоий ажратмалар сабаб Мбаппенинг қўлига анча кам маблағ тушади — тахминан 25–26 миллион евро. Қайд этилишича, бундан аввал Мбаппе ПСЖдан 253 миллион евро талаб қилгани, клуб эса футболчига нисбатан қарши молиявий даъволар билдиргани ҳақида хабарлар тарқалган эди.