Арсенал Реал ҳимоячиси Виктор Валдепеньясни кузатмоқда
Transfer News Live ESPN Deportesга таяниб хабар беришича, Валдепеньяс "Арсенал" радарида қолмоқда. Лондон клуби ёш ҳимоячини келаси ёзги трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб олишни режалаштирган.
Transfermarkt портали Виктор Валдепеньяснинг бозор қийматини 500 минг еврога баҳоламоқда. Асосий жамоа сафидаги дебютидан сўнг унинг нархи яқин вақт ичида ошиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ҳафта охирида "Реал" сафарда "Алавес"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Мадридликлар сафида голларни Килиан Мбаппе ва Родриго урди.