Мостовой Сафоновга ПСЖда қолишни тавсия қилди
«У ҳар куни дунёнинг энг кучли футболчилари билан машғулот ўтказади, энг йирик турнирларда ҳал қилувчи босқичларда майдонга тушади. ПСЖнинг иккинчи рақамли дарвозабони бўлиш ҳам нуфузли», дея Мостовойнинг сўзларини RB Sport келтиради.
Парижликларнинг сўнгги уч учрашувида асосий дарвозабон вазифаси Люка Шевалье жароҳати сабаб Сафоновга ишониб топширилди. Ушбу ўйинларда Россия терма жамоаси дарвозабони жами уч гол ўтказиб юборди.
Ligue 1нинг 16-туридан кейин ПСЖ 36 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.