Рубен Невеш трансфери Манчестер Юнайтедга 23 млн евроға тушади
Журналист Крис Уилер маълумотига кўра, аввалроқ Вулверхэмптон сафида тўп сурган Невеш айни пайтда “қизил иблислар” томонидан ўрганилаётган вариантлардан бири ҳисобланади. Унинг трансфери тахминан 20 миллион фунт стерлинг, яъни қарийб 23 миллион евроға баҳоланмоқда.
Рубен Невешнинг ўзи Англия Премьер-лигасига қайтишга қизиқмоқда. Жорий мавсумда у Ал-Ҳилол сафида 15 учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 1 та голли узатма берди.