Гарри Кейн футболни яна неча йил ўйнашини айтди
“Мен 32 ёшдаман. Бу ёшга етганда одамлар тезлик пасая бошлайди, карьера якуни яқин, деб ўйлашади.
Аммо ўзимни чўққида ҳис қиляпман. Ҳатто югуриш кўрсаткичларимга қарасангиз ҳам, бу мавсум аввалгидан кам югурмайапман.
Ҳозир куч-қувватим энг юқори паллада, бу ҳолат яна бир неча йил давом этади. Ўйлашимча, ҳали узоқ ўйнай оламан, албатта футболда ҳамма нарса жуда тез ўзгариб кетиши мумкин”, деди Кейн.
Кейн 2023 йилдан буён “Бавария” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.