Кристиан Киву: Суперкубокдаги ғалаба ҳеч нарсани ўзгартирмайди
Бугун «Интер» ярим финалда «Болонья»га қарши майдонга тушади. «Мен учун турнирдаги ғалаба ҳеч нарсани ўзгартирмайди.
Мен ўзимга қандайдир обрў яратишга интилмайман, шунчаки жамоам учун хурсанд бўламан. “Болонья” жуда кучли рақиб, у исталган жамоага муаммо туғдира олади», — деди Киву матбуот анжуманида.
Учрашув Москва вақти билан 22:00 да бошланади. Финалда эса аллақачон пайшанба куни «Милан»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этган «Наполи» кутиб турибди.