Manchester United Саид Эл-Малани 60 млн еврога сотиб олиши мумкин
Манбага кўра, “Кёлн” футболчисини 60 миллион еврога баҳолаган. Битим ёзги трансфер ойнасида расмийлаштирилиши эҳтимоли бор.
Эл-Маланинг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йил ўрталаригача мўлжалланган. Футболчининг бозор қиймати 18 миллион еврога баҳоланмоқда.
Жорий мавсумда вингер 16 учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди.