Марсело Брозович Европага қайтишни режалаштирмоқда
Хорватиялик футболчи Европага қайтишни истайди ва Саудия Арабистонида олаётган маоши Европа клублари учун юқорилигини тушунади. Шу боис у катта миқдорда маош қисқаришига ҳам тайёр.
Манбага кўра, трансфер январ ойидаёқ амалга ошиши эҳтимоли бор. Брозовичнинг “Ан-Наср” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунлангач тугайди.
У 2023 йил ёзида Саудия Арабистонига кўчиб ўтганди. Унгача эса ярим ҳимоячи етти йил давомида Италия А Сериясида Милан “Интер”и сафида тўп сурган.