Писарёв Сафоновнинг ПСЖ сафидаги финал ўйинини баҳолади
Унинг сўзларига кўра, вазиятнинг ўзига хослиги шундаки, дарвозабон жароҳат олганига қарамай пеналтиларни қайтаришда давом этган. “У икки пеналтни синиқ билан туриб қайтаргани — ноёб ҳолат.
Энрике унга дам бериш кераклигини айтганидан ҳайратдаман. Шу финалдан кейин мен учун бош оғриқ бўларди: дарвозага илк дақиқалардан Сафоновними ёки Шевальени қўйиш керак?” — деди Писарёв “Матч ТВ” эфирида.
Жорий мавсумда Сафонов ПСЖ сафида тўрт учрашувда майдонга тушди, шулардан иккитасида дарвозаси дахлсиз қолди. 19 декабр куни ПСЖ Матвей жароҳати сабаб бир неча ҳафта ўйинларни ўтказиб юборишини маълум қилди.