Букайо Сака Неймар видеоларини доимий томоша қилганини айтди
Саканинг сўзларига кўра, академияда таҳсил олган пайтида у дўстлари билан бразилиялик юлдузнинг видеоларини тез-тез қўйиб томоша қилган. Букайо Сака 2019 йилдан буён "Арсенал"нинг асосий жамоасида тўп суриб келади.
Жорий мавсумда Микел Артета жамоаси сафида 21 учрашувда 7 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Неймар ҳозирда "Сантос" шарафини ҳимоя қилмоқда.
У аввалроқ "Ал-Ҳилол", "ПСЖ" ва "Барселона" клубларида ҳам ўйнаган.