IFFHS Доннаруммани йилнинг энг яхши дарвозабони деб эълон қилди
IFFHS талқинига кўра, йилнинг энг яхши дарвозабони Жанлуиджи Доннарумма бўлди. Ёзги трансфер ойнасида у "ПСЖ"дан "Манчестер Сити"га кўчиб ўтган.
Италиялик посбон 169 очко жамғарди. Иккинчи ўриндан "Реал" дарвозабони Тибо Куртуа (65 очко) жой олди.
Кучли учликни "Интер" вакили Янн Зоммер (59 очко) якунлади. Кейинги ўринларда Мануэль Нойер (50), Давид Райя (40), Алиссон (24), Эмилиано Мартинес (20), Роберт Санчес (15), Джордан Пикфорд (14) ва Яссин Буну (13) қайд этилди.
Маълумот учун, IFFHS ўтган йилда дунёнинг энг яхши дарвозабони сифатида Эмилиано Мартинесни эътироф этганді.