Синицын: Сафоновни ПСЖда заҳирага ўтказиш қийин бўлади
У берилган имкониятдан тўлиқ фойдаланди. Сафоновни заҳирага ўтказиш қийин бўлади, гарчи мураббий анча ўзига хос характерга эга бўлса ҳам.
Аммо Матвей майдонда ўйнашга ҳақли», — дея Синицыннинг сўзларини «Чемпионат» келтиради. Қитъаларо кубок доирасида ПСЖ ва «Фламенго» асосий вақтда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Учрашувдан кейинги пеналтилар сериясида Париж клуби аниқроқ ҳаракат қилди — 2:1. Сафонов бразилияликларнинг пеналтидан йўллаган тўртта зарбасини қайтарди ва баҳснинг энг яхши футболчиси деб топилди.