Пономарёв Сафоновнинг ўйинини алоҳида таъкидлаганини айтди
"Тўртта 11 метрлик зарбани қайтариш — ноёб ҳодиса. У яхши ўйнаяпти, ўзига ишонч билан ҳаракат қилаяпти, жамоасига ёрдам беряпти.
Россия клубларига келсак, ЦСКАнинг Россия Кубоги ва Суперкубогидаги ғалабалари ёдда қолди", — дея Пономарёвнинг сўзларини "Gazeta.ru" келтиради. Сафоновнинг сейвларидан сўнг "ПСЖ" бразилиялик "Фламенго"ни мағлуб этди ва ФИФАнинг Қитъаларо кубогини қўлга киритди.
Ушбу ўйиндан кейин дарвозабон жароҳат сабаб сафдан чиқди.