Ҳакими Мбаппе Марокаш Африканинг Кубогини юта олишини айтди
ПСЖ ва Марокаш терма жамоаси қанот ҳимоячиси Ашраф Ҳакими Африка кубоги ўйинига Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе ташриф буюргани ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ҳакимнинг собиқ жамоадоши Мали терма жамоасига қарши баҳсни (1:1) трибунадан кузатди. Мбаппе стадионга марокашлик футболчининг фамилияси ёзилган футболкада келгани ҳам эътибордан четда қолмади.
Ўйиндан кейин Ҳакими Мбаппени Марокашда кўриш ёқимли бўлганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, француз юлдузи Марокашни яхши кўради, жамоанинг ўйинидан мамнун қолган ва улар Африка кубогини ютишга тўлиқ қодирлигини айтган.
Икки турдан сўнг Марокаш терма жамоаси ўз гуруҳида пешқадам бўлиб турибди. Жамоа ҳисобига 4 очко бор.