Добавить новость
World News
Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

Янги йилнинг биринчи ҳафтасида Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади

Ўзгидромет 31 декабрдан 7 январгача бўлган давр учун об-ҳаво прогнозини тақдим этди. Унга кўра, Янги йилнинг илк ҳафтасида республика ҳудудларида ҳаво асосан ўзгарувчан бўлиб, айрим кунлари қисқа муддатли ёғингарчилик кузатилиши мумкин.

Қорақалпоғистон ва Хоразм ҳудудларида 31 декабрь кечаси ва эрталаб айрим жойларда енгил ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Кейинги кунларда, 1–7 январь оралиғида ёғингарчилик кутилмайди, баъзи ҳудудларда туман тушиши мумкин. Кечалари ҳарорат −8 даражагача пасайиши, кундузлари эса 0–8 даража илиқ бўлиши прогноз қилинмоқда.

Бухоро ва Навоий вилоятларида 31 декабрь куни айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 1–2 январь кунлари ҳаво қуруқ бўлади, 3 январда эса ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор. Кейинги кунларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи 5–15 даража илиқ атрофида сақланади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида 31 декабрь айрим ҳудудларда ёмғир билан ўтади. 1–2 январь кунлари ҳаво очиқ бўлади, 3 январда эса айрим жойларда ёмғир ёки қор ёғиши мумкин. Ҳафта охирига келиб ҳарорат кечалари −3 даражагача, кундузлари 3–8 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарёда Янги йил ҳафтасида ҳаво нисбатан илиқ бўлиб, фақат айрим кунлари ёмғир кузатилиши мумкин. Кундузги ҳарорат 7–15 даража илиқни ташкил этади.

Фарғона водийсида ёғингарчилик деярли кутилмайди, фақат 1 ва 3 январда айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кундузлари 3–10 даража илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда эса 31 декабрь — 3 январь кунлари ёмғир ва қор ёғиши, айрим жойларда кучайиши мумкин. Кейинги кунларда ҳаво асосан қуруқ бўлиб, кечалари 5–10 даража совуқ кузатилади.

Мутахассислар Янги йил ҳафтасида айниқса туман ва сирпанчиқ йўллар кузатилиши мумкин бўлган ҳудудларда эҳтиёткорликни кучайтиришни тавсия қилмоқда.

Читайте на сайте


Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. Абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city
Музыкальные новости
Новости России
Экология в России и мире
Спорт в России и мире
Moscow.media






Топ новостей на этот час

Rss.plus





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *