Муниса Ризаева хонандаликка келгунча қайси фильмларда роль ўйнаган? Топ-5 кино
Бугун Муниса Ризаева кўпчиликка муваффақиятли хонанда сифатида таниш. Бироқ унинг санъатдаги илк қадамлари мусиқа билан эмас, кино олами билан боғлиқ бўлганини ҳамма ҳам билавермайди. Муниса илк машҳурликка айнан фильмлардаги роллари орқали эришган. Қуйида хонанданинг кино фаолиятида муҳим ўрин тутган 5 та фильмни ёдга оламиз.
“Салом, Наташа”
Режиссёр: Отабек Мирзахолов
Фильмда Жаҳонгир Фозилжанов, Саида Раметова, Жумадулла Раметов ва бошқа таниқли актёрлар қаторида Муниса Ризаева ҳам иштирок этган. Ушбу фильм унинг кино оламидаги дастлабки жиддий ишлардан бири ҳисобланади.
“Кичкина хўжайин”
Фильм актёрлар таркибида Убайдулло Омон, Алишер Узоқов, Жавлон Шодмонов билан бирга Муниса Ризаева ҳам роль ижро этган. Томошабинлар бу картинада Мунисанинг табиий ва самимий ижросини алоҳида эътироф этишган.
“Ҳижрон”
Режиссёр: Ёдгор Насиров
Фильмда Муниса Малика исмли гўзал, бироқ инжиқ ва иродали қиз образини гавдалантиради. Тиббиёт институтида таҳсил олаётган Маликанинг ҳаёти кутилмаган воқеалар билан кескин бурилади. Ушбу роль хонанданинг драматик образларни ҳам муваффақиятли ижро эта олишини кўрсатган.
“Нафс”
Фильмда Улуғбек Қодиров ва Бобур Йўлдошев билан бирга суратга тушган Муниса Ризаева мураккаб инсоний туйғулар акс этган воқеалар марказида бўлади. “Нафс” филми томошабинлар орасида катта муҳокамаларга сабаб бўлган.
“Ақл ва юрак”
Режиссёр: Шакҳло Каримова
Фильмда Алишер Узоқов, Зарина Низомиддинова, Севара Солиева, Улуғбек Раҳматуллаев каби актёрлар билан бирга Муниса Ризаева ҳам роль ижро этган. Ушбу картина хонанданинг кино фаолиятидаги энг муҳим ишлардан бири саналади.