Распадори Ромага эмас, Серия А грандига ўтишни истамоқда
Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Джакомо Распадори «Рома»га ўтиш вариантидан воз кечиши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Томонлар келишувга яқин: «матрасчилар» футболчини римликларга 2 млн евроға ижарага беришга тайёр, шартномада 19 млн евроға сотиб олиш банди ҳам кўзда тутилган. Бироқ журналист Николо Скира хабарига кўра, Распадорининг ўзи бу трансфернинг фойдасига тўлиқ ишонч ҳосил қилмаган. Ҳужумчи Римга кўчишдан кўра «Наполи»га қайтишни афзал билмоқда. Бу сценарий эҳтимолдан холи эмас, бироқ аввал неаполликлар Лоренсо Луккани сотиши керак.
Эслатиб ўтамиз, Распадори 2025 йил августида «Наполи»дан «Атлетико»га ўтган. Диего Симеоне жамоасида италиялик 15 учрашувда майдонга тушиб, 2 гол ва 3 ассист қайд этган.