Бу ҳафта яна қор ёғиши кутилмоқдам
“Ўзгидромет” 19—23 январь кунларига об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра, 19 январда фақат Навоий вилоятида ва эрталаб Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятида бироз қор ёғади. 20 январда фақат республиканинг жанубий-ғарбий ҳудудларида кечқурун ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 21—23 январь кунлари эса Ўзбекистоннинг катта қисмида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади.
Ҳафтанинг биринчи ярмида ҳарорат кечалари 3° совуқ—2° илиқ, кундузи 3—8° илиқ атрофида бўлади. Иккинчи ярмидан бошлаб ҳарорат аста-секин пасаяди: кечалари 2—7° совуққача, кундузи 2° совуқ—3° илиққача тушади.
Қорақалпоғистонда ҳафта давомида кечалари 8—13° совуқ, кундузи 0—5° совуқ, 23 январга келиб кундузи 3° илиққача бўлиши кутилмоқда. Айрим жойларга туман тушиши мумкин, 21—22 январда баъзи ҳудудларда шамол 13—18 м/с гача кучаяди. Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади, қор кўчиши хавфи бор.
Тошкентда 19—21 январда ёғингарчилик кутилмайди: кечалари 2° совуқ—1° илиқ, душанба-сешанба кундузи 3—6° илиқ, 21 январь куни 7—9° илиқ бўлади. 22—23 январда вақти-вақти билан ёмғир-қор ёғади: 22 январда 0—2° илиқ, 23 январда кечаси 3—6° совуқ, кундузи 0° атрофида бўлади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.