Фарғонада севган қизи билан хабар ёзишган 15 ёшли бола ўзини томдан ташлади
Жорий йил 13 январь куни Фарғона шаҳрида фожиали ҳолат қайд этилди: 9-синф ўқувчиси Р.Й. кўп қаватли уйларнинг том қисмига чиққан ҳолда пастга тушиб кетиши оқибатида вафот этган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Расмий маълумотда айтилишича, марҳумнинг онаси 2025 йил 25 декабрь куни Россия Федерациясига кетган бўлиб, ўқувчи опа-укалари билан тоғаси қарамоғида қолган. Тезкор-суриштирув жараёнида ўқувчи воқеадан олди ёқтирган қизи билан SMS орқали ёзишгани қайд этилган.
Ҳодиса жойига Фарғона шаҳар ИИБ ҳамда прокуратура ходимларидан иборат тезкор-тергов гуруҳи етиб борган. Айни пайтда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Агар сиз ёки яқинингизда руҳий оғирлик, умидсизлик ҳисси кучайган бўлса, буни якка ўтказманг: ишончли яқин инсон билан гаплашиш, психолог ёки мутахассисга мурожаат қилиш муҳим. Зарур ҳолларда тезкор ёрдам учун 103 ёки ички ишлар учун 102 рақамларига мурожаат қилиш мумкин.