Санкт-Паули ва Гамбург дуранг ўйнаб, голлар ура олмади
Германия чемпионатининг 19-тури аутсайдерлар тўқнашуви билан старт олди: Санкт-Паули ўз майдонида Гамбургни қабул қилди. Ўйин умуман олганда тенг кечди — мезбонлар дарвозага кўпроқ зарба йўллаган бўлса, меҳмонлар тўп назоратида бироз устун кўринди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бироқ баҳсда ҳақиқий хавфли вазиятлар кўп бўлмади: 90 дақиқа давомида эсда қоладиган имкониятлар деярли яратилмаган. Натижада таблодаги 0:0 ҳисоб ўйиннинг мантиқий якунига айланди.
Ушбу дурангдан сўнг Санкт-Паули турнир жадвалининг энг пастки поғоналаридан узоқлашиб, ўтиш ўйинлари зонасига кўтарилди. Гамбург эса 13-ўринда қолмоқда.