«Латсио» сафини ёш дарвозабон Эдоардо Мотта билан тўлдирди
Римнинг «Латсио» клуби таркибини янги дарвозабон билан кучайтирди: жамоага Эдоардо Мотта қўшилди. Бу ҳақдаги маълумот клубнинг расмий сайтида эълон қилинди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
21 ёшли посбон «Режана»дан сотиб олинди. Ушбу клуб Италия футболининг иккинчи даражаси ҳисобланган А Сериясида эмас, балки В Сериясида иштирок этади.
Журналист Жанлука ди Марсио хабарига кўра, «Латсио» трансфер учун «Режана»га 1,2 миллион евро тўлаган.
Жорий мавсумда Мотта 21 учрашувда майдонга тушиб, 31 та гол ўтказиб юборди. Беш ўйинда эса дарвозаси дахлсиз қолган.
Айни пайтда «Латсио» А Серия турнири жадвалида 29 очко билан 9-ўринда бормоқда.