Ламин Ямал ЖЧ-2026 финалида Испания–Бразилияни кутмоқда
Испания терма жамоаси ҳамда Каталониянинг «Барселона» клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Ламин Ямал собиқ «кўк-анорранглилар» ҳужумчиси Неймар билан муносабатлари ҳақида гапирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
18 ёшли футболчи Бразилияга илиқ муносабатда эканини таъкидлаб, Неймар билан суҳбатдан сўнг қизиқарли келишувга келишганини айтди. Ямалга кўра, агар иккаласи ҳам 2026 йилги Жаҳон чемпионати финалига чиқса, турнирдан кейин бирга таътилга йўл олишади. Шунингдек, у мундиал финалида Испания ва Бразилия тўқнаш келишини кутаётганини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 ёзда Шимолий Америкада бўлиб ўтади ва мусобақага АҚШ, Канада ҳамда Мексика мезбонлик қилади. Амалдаги жаҳон чемпиони — Аргентина терма жамоаси.