Трамп Эронни яна огоҳлантирди: оғир оқибатлар бўлиши мумкин
АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон билан олиб борилаётган музокаралар ижобий якунланмаса, Теҳронни жиддий оқибатлар кутиши мумкинлигини билдирди.
Унинг таъкидлашича, АҚШнинг Эрон йўналишидаги ҳарбий имкониятлари жуда катта ва бу борада Америка Венесуэладаги ҳолатдан ҳам анча устун кучга эга.
«Эрон бўйича қандай қарор қабул қилишимни ҳозир айта олмайман. Биз у ерда жуда катта ҳарбий салоҳиятга эгамиз ва бу кучлар тез орада минтақага етиб боради. Албатта, келишувга эришишдан хурсанд бўлардим. Ҳозир Эрон билан музокаралар давом этмоқда. Агар муайян натижага эришсак, бу жуда яхши бўлади. Агар эса келишув бўлмаса, эҳтимол, ёмон ҳолат юзага келиши мумкин. Гап ядровий қуроллар ҳақида кетяпти. Бизда энг йирик ва энг замонавий ҳарбий кемалар мавжуд. Воқеалар ривожини кузатамиз», — деди Трамп.
Шунингдек, АҚШ президенти Эрон томон йўл олган улкан Америка ҳарбий кучлари яқин вақт ичида минтақада пайдо бўлишини ҳам қўшимча қилди.