Афғонистондаги зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди
13 февралга ўтар кечаси Афғонистон ҳудудида ер силкиниши қайд этилди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар берди.
Маълум қилинишича, маҳаллий вақт билан соат 03:12 да содир бўлган зилзила тўлқинлари Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида ҳам сезилган. Хусусан, Сурхондарё вилоятида ер силкиниши 2–3 балл, Қашқадарё вилоятида эса 2 балл даражада қайд этилган.
Қайд этилишича, зилзиланинг эпицентри Афғонистоннинг Вардак вилояти ҳудудига тўғри келган. Ер силкинишининг магнитудаси 5,5 ни ташкил этган бўлиб, ўчоқ чуқурлиги 100 километр экани маълум қилинди.