Добавить новость
World News
Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

Давлат байроғини намойиш этиш қоидалари янада аниқлаштирилди

“Давлат байроғи тўғрисида”ги қонунга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг асосий мақсади битта: давлат байроғидан фойдаланиш ва уни намойиш этиш тартибини янада равшан қилиш, бутун мамлакат бўйлаб ягона талабларни жорий этиш. Яъни қайси ҳудудда бўлманг, байроқ бир хил қоида асосида, бир хил ҳурмат билан кўрсатилиши керак.

Қонун лойиҳасига кўра, Ўзбекистон давлат байроғи суверенитет ва давлат рамзи сифатида ҳар бир жойда белгиланган қоидаларга мувофиқ намойиш этилиши шарт. Хусусан, байроқни дастасиз вертикал ҳолатда жойлаштириш масаласи илк бор аниқ-тиниқ қилиб белгилаб қўйилади. Бу амалиётда кўп учрайдиган “қай тарзда осамиз, қай томонга бурилади” деган баҳсларни йўқотади.

Лойиҳада давлат байроғининг схематик ва рангли тасвири, шунингдек, уни дастасиз вертикал кўринишда намойиш қилиш шакли алоҳида тасдиқланиши ҳам назарда тутилган. Бу дегани — қоида фақат матнда эмас, расмий тасвирда ҳам “стандарт”га айланади.

Энг муҳим янгиликлардан яна бири — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари мажлис заллари, дипломатик ваколатхоналар, хизмат хоналарида байроқни жойлаштириш бўйича талаблар аниқлаштирилаётгани. Байроқ иштирокчиларга тўсиқсиз кўринадиган марказий жойда туриши, матоси ерга тегмаслиги шарт қилинади. Агар бир неча байроқ намойиш этилса, давлат байроғи устувор тарзда марказга ёки ўнг томонга қўйилиши кўзда тутилган.

Оммавий тадбирларда ҳам тартиб қаттиқроқ бўлади. Масалан, саф тортиш тартибида ўтадиган тадбирларда давлат байроғи сафнинг олд қисмида жойлаштирилиши белгилаб қўйилади. Энг кескин нуқта: давлат байроғини бошқа байроқлардан кейин олиб юриш тақиқланади. Яъни давлат рамзи ҳар доим олдинда — бу ҳам маъно, ҳам ҳурмат.

Вертикал ҳолатда девор ёки конструкцияга илинганда эса яна бир аниқ талаб қўйилади: янги ой ва юлдузлар қисми юқори ўнг бурчакда жойлашиши керак. Шунингдек, байроқ матосининг ерга тегмаслиги шарт. Байроқни тескари илиб қўйиш, унинг эстетик кўринишини бузиш, устига буюм қўйиш ёки ҳурматсиз муносабат билдириш қатъий тақиқланади. Яъни “безак” деб эмас, “рамз” деб қараш талаб қилинади.

Лойиҳада алоҳида инсонлар ҳурматига оид нозик, лекин муҳим тартиб ҳам белгилаб қўйилмоқда. Давлат ва жамият тараққиётига муносиб ҳисса қўшган шахслар, ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган тақдирда давлат байроғини тобут устига ёпиш тартиби аниқ кўрсатиб берилади. Бу — давлат томонидан ҳурматнинг расмий ва ягона стандарти дегани.

Қонун лойиҳаси ташаббускорлари бу ўзгаришлар давлат рамзларидан фойдаланишда ҳуқуқий барқарорликни таъминлаш, миллий бирликни мустаҳкамлаш ва давлат рамзларига ҳурматни янада оширишга хизмат қилишини таъкидлаяпти.

Қисқача айтганда, байроққа нисбатан “қайси томони юқори, қаерга қўямиз” деган тушунмовчиликлар ўрнига энди аниқ қоида, ягона стандарт ва бир хил маданият келяпти. Давлат рамзига ҳурмат — айни пайтда давлатга, миллатга ва ўзимизга бўлган ҳурмат ҳам.

Читайте на сайте


Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. Абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city
Музыкальные новости
Новости России
Экология в России и мире
Спорт в России и мире
Moscow.media






Топ новостей на этот час

Rss.plus





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *