Озарбайжонлик хонанда Jony'нинг умра сафари мухлислар эътиборини тортди
Таниқли озарбайжонлик хонанда Jony Умра сафарида экан. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда санъаткор муқаддас сафар либоси — эҳромда кўриниш берганини кўриш мумкин.
Jony рус қўшиқчиси ва қўшиқлар муаллифи сифатида кенг аудитория қалбидан жой олган. Унинг ижоди нафақат Озарбайжон ва Россияда, балки бошқа мамлакатларда ҳам кўплаб мухлисларни ўзига жалб этган.
Санъаткорнинг Умра сафаридан лавҳалари тезда интернетда оммалашди. Бу ҳолат ҳайратланарли эмас, чунки деярли ҳар бир ҳудудда Jony'нинг содиқ мухлислари бор.
Мухлислар хонандага эзгу тилаклар билдириб, унинг муқаддас сафарини самимий қўллаб-қувватламоқда.