Добавить новость
World News in Uzbek
Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer


Март
2025

Новости за 15.03.2025

Zamin.uz (sport) 

Арсенал ва Челси тўқнашуви: Лондон дербисида ким устун келади?

Англия Премьер-лигасининг навбатдаги турида Лондон дербиси бўлиб ўтади – Арсенал ўз майдонида Челсини қабул қилади. Ушбу учрашув 18:30 да старт олади.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, Арсенал ғалаба қозониш эҳтимоли юқори – 53%. Челси ғалабаси учун фақат 22% имконият берилган, дуранг эса 25% эҳтимол билан баҳоланмоқда.

Сўнгги беш ўйинда Арсенал устунлик қилиб келган:
• Арсенал – 3 ғалаба
• Дуранг – 2
• Челси – 0 ғалаба

Охирги учрашув 10-ноябр 2024 йили бўлиб ўтган ва 1:1 ҳисоби билан якунланган. Читать дальше...

Zamin.uz (sport) 

Курсиси қимирлаган Левченко учун "Насаф" билан ўйин охирги имконият

"Нефтчи" учун мавсум қониқарсиз натижалар билан бошланди. Баҳор қуёши ҳамма жойга кириб бормоқда, лекин Фарғонада қишки уйқу ҳукмрон бўлиб турибди.

Дастлаб Тошкентда "Бунёдкор" билан дуранг ўйнаган жамоа, иккинчи турда ҳам боз устига Фарғонада очилиш ўйинида яна ўша натижасини такрорлади. Табиийки, бундан мухлислар ва ҳокимнинг ҳафсаласи пир бўлгани аниқ. Ҳурмат қилган ҳолда айтаманки "Нефтчи" юта оладиган жамоалар эди. Лекин Виталий Левченко қўл остидаги йигитларнинг маҳорати ва устунлигидан фойдалана олаётгани йўқ. Читать дальше...

Zamin.uz (sport) 

"Манчестер Сити" - "Брайтон": Ўйин олдидан прогноз

Англия Премьер-Лигасининг навбатдаги туридан ўрин олган "Манчестер Сити" – "Брайтон" учрашуви бугун соат 20:00 да бошланади. Букмекерлар "Манчестер Сити" ғалабасини 55% эҳтимол билан баҳолашмоқда, дуранг учун 23%, "Брайтон" ғалабасига эса 22% эҳтимол берилган.

Сўнгги беш ўйин натижаларига кўра, "Манчестер Сити" ушбу рақибга қарши уч марта ғалаба қозонган, бир марта дуранг қайд этилган ва "Брайтон" бир марта ғалаба қозонган.

Охирги ўзаро тўқнашувлар:
• 09.11.24 – "Брайтон" 2-1 "Манчестер Сити"
• 26.04.24 ... Читать дальше...

Zamin.uz (sport) 

2024 йилдаги ЕЧЛда энг кўп маблағ ишлаб топган клублар: "Бавария" етакчи

Янги форматда ўтаётган Европа Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал босқичи якунлари бўйича, сезиларли даражада кўп маблағ ишлаб топган клуб сифатида "Бавария" клуби кўрсатилмоқда. Мазкур босқичдаги иштирокидан 106 млн евро маблағ топган баварияликлар айни пайтда ЕЧЛда энг кўп даромад олган жамоа бўлиб туришади.

Кейинги ўринларда "ПСЖ" 104,4 млн евро, "Интер" 103,1 млн евро, "Боруссия Дортмунд" 102,2 млн евро ва "Арсенал" 102 млн евро ишлаб топган. Шундай қилиб, у ерда "Барселона" ва "Реал Мадрид" ҳам бор... Читать дальше...

Zamin.uz (sport) 

Шаҳзода Уильям: "Ўз ватанингда севимли жамоанг ўйинларини кўра олмаслик асабийлаштиради"

Британия тахти вориси Шаҳзода Уильям ўзининг севимли жамоаси "Астон Вилла"нинг Англия Премьер-лига (АПЛ) ўйинларини телевидение орқали кўра олмасликдан норози эканини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, шанба куни АПЛ ўйинлари кўрсатилмайди, бу эса уни жуда жаҳлга солади.

Шаҳзода Уильям "Вилла Парк" стадионига бориш осон эмаслигини тан олади, аммо у имкон қадар кўпроқ ўйинларни – стадионда ёки телевизор орқали кўришни афзал кўради. У, шунингдек, Чемпионлар Лигаси ўйинларига барча ташрифларини ташкил қилишга ҳаракат қилиб келганини айтди... Читать дальше...

Zamin.uz (sport) 

"Манчестер Сити" дарвозабони: "Абдуқодир Ҳусанов буюк футболчилардан бири"

Англия Премьер-лигасининг 29-турида "Манчестер Сити" "Брайтон"га қарши баҳс олиб боради. Бразилиялик дарвозабон Эдерсон жамоага янги қишда қўшилган футболчилар ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди ва уларнинг куч-қудратини юқори баҳолади.

Эдерсон "Мен ўйлайманки, жамоага янги қўшилган футболчиларни қабул қилиш жуда ижобий қадам бўлди. Ҳусанов эса ҳақиқатан ҳам буюк ҳимоячилардан бири ва улкан истеъдод эгасидир. У сўнгги ўйинларда жуда яхши ўйнамоқда", – деди.

Ўша вақтда "Манчестер Сити"нинг... Читать дальше...

Zamin.uz (sport) 

Премьер-лига антирекордчиси Ричард Данн Ҳусановга қандай баҳо берди?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов "Ланс"дан "Манчестер Сити"га ўтиш биланоқ жамоанинг асосий таркибида ўз ўрнини топди. Ҳозирда "шаҳарликлар" ҳимоя чизиғини бир неча ўйиндан бери ушлаб турган ва жамоа учун муҳим фигурага айланган Ҳусанов ҳақида Англия футболи экспертлари, оммавий ахборот воситалари ва мураббийлар фикр билдиришда давом этмоқда.

Яқинда Англия Премьер-лигасида узоқ йиллар фаолият юритган машҳур исландиялик ҳимоячи Ричард Данн “Манчестер Сити”нинг... Читать дальше...

Zamin.uz 

UFC 317: Июнь ойида икки йирик чемпионлик жангини кутиш мумкин

UFC тез орада енгил ва ўрта вазн тоифасида чемпионлик жангларини ўтказишни режалаштирмоқда. Бу катта эҳтимол билан июнь ойида, Лас-Вегасдаги "Халқаро жанглар ҳафталиги" доирасида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Хамзат Чимаев жамоасига яқин бўлган менежер ва мураббий Расул Шамсудинов маълум қилди.

Ислом Махачев ва Илия Топурия тўқнашуви яқинлашмоқда

Шамсудиновнинг маълум қилишича, UFC 317 турнирида асосий жанглардан бири Ислом Махачев ва Илия Топурия ўртасида ўтиши мумкин. Икки чемпион ўртасидаги... Читать дальше...

Zamin.uz 

Қўқонда тез тиббий ёрдам машинасида ўтин ташилди

Ижтимоий тармоқларда “Қўқонда тез тиббий ёрдам машинаси ўтин ташимоқда” сарлавҳасида видеолавҳа тарқалди. Республика тез тиббий ёрдам маркази ҳолат юзасидан маълумот берди.

Унга кўра, шу йилнинг 13 март куни Қўқон шаҳар 10-сонли оилавий поликлиникага тегишли тиббий ёрдам автомашинасида ҳайдовчи Ғ.А. ўз бошимчалик билан дарахт кўчатларини юклаган ҳолатда ҳаракатлангани аниқланди.

Поликлиникада ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган ушбу ҳолат бўйича Қўқон шаҳар тиббиёт бирлашмаси... Читать дальше...

Zamin.uz 

Бейонсе энди фильмларда суратга тушмайди: Онаси хонанданинг қарорини ошкор қилди

Дунёдаги энг машҳур хонандалардан бири бўлган Бейонсе ўзининг актрисалик фаолиятини расман тугатганини маълум қилди. Бу ҳақда унинг онаси Тина Ноулз ўзининг Instagram саҳифасида хабар берди. Унинг сўзларига кўра, Бейонсе 2008 йилда суратга олинган "Кадиллак Рекордс" фильмидаги оғир ва руҳий жиҳатдан талабчан ролидан сўнг актрисаликни ташлашга қарор қилган.

Бейонсенинг кино саноатидаги фаолияти

Бейонсе ўзининг актрисалик карьерасини 2000-йилларда бошлади ва бир нечта машҳур фильмларда суратга тушди. Читать дальше...

Zamin.uz 

Малайзия Ўзбекистонда электр скутерлар ишлаб чиқариши кутилмоқда

Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси Каромиддин Гадоев Pro Events and Marketing Sdn Bhd компаниясининг бошқарув директори Элайне Тхам билан учрашув ўтказди.

Унда Ўзбекистонда Малайзиянинг мазкур компанияси иштирокида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Малайзия томони Ўзбекистонда электр скутерлар (3 ва 4 ғилдиракли ихчам электромобил) ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқаётганини маълум қилди.

Элайне Тхамнинг айтишича... Читать дальше...

Zamin.uz 

Ўзбекистон U-21 ва U-19 терма жамоалари IHF Кубогида ярим финалга йўл олди

Косовонинг Приштина шаҳрида гандбол бўйича U-19 ўсмирлар ва U-21 ёшлар жамоалари ўртасида ўтказилаётган Халқаро гандбол федерацияси (IHF) кубоги қитъалараро босқичининг гуруҳ ўйинлари якунланди. Мусобақада Ўзбекистон U-21 ва U-19 терма жамоалари муваффақиятли иштирок этиб, ярим финалга чиқишди.

U-21: Ўзбекистон – Руанда

U-21 ёшлар терма жамоаси “Б” гуруҳида Руандага қарши майдонга тушди. Учрашувнинг илк бўлимида шарқий Африка вакиллари устунликка эга бўлиб, 18:20 ҳисоби қайд этилди. Читать дальше...

Zamin.uz 

Президентнинг янги қарори эълон қилинди

Ўзбекистонда имом Мотуридийнинг 1100 йиллиги кенг нишонланади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарори эълон қилинди.

Қарор Имом Абу Мансур Мотуридийнинг ибратли ҳаёт йўли ва бой илмий-маънавий меросини ҳар томонлама чуқур ўрганишни рағбатлантириш, мотуридийлик таълимотига хос бағрикенглик ва мўътадиллик тамойилларини халқимиз ва жаҳон жамоатчилиги ўртасида кенг тарғиб этиш, ёшларни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида имзоланган. Читать дальше...

Zamin.uz 

Ўзбекистонда олтин қуймалар нархи рекорд даражада ошди

Марказий банк маълум қилишича, бир грамм олтин нархи 1 миллион 272 минг 440 сўмни ташкил этди. Бу бир кун аввалги нархдан 1,6 фоизга юқоридир.

20 февралда ўрнатилган аввалги рекордга нисбатан қимматбаҳо металл нархи 0,6 фоизга ошган. Икки ярим ой ичида нархлар 12,4 фоизга, йиллик кўламда эса 41,4 фоизга ўсган.

14 март ҳолатига кўра олтин қуймалари нархи қуйидагича бўлди:

- 5 граммли олтин қуйма — 6 миллион 362 минг сўм;
- 10 граммли олтин қуйма — 12 миллион 724 минг сўм;
- 20 граммли олтин қуйма ... Читать дальше...

Zamin.uz 

Янгийўлда икки фуқаро 52 та каптарни нобуд қилди

Экология вазирлиги хабар беришича, Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилишга қаратилган навбатдаги назорат тадбири ўтказилган. Янгийўл тумани ҳудудида ўтказилган рейдда фуқаролар Н.Р. ҳамда Н.С. томонидан 52 та каптар ноқонуний равишда овлангани аниқланган.

Табиатга 19 миллион 500 минг сўм миқдорда зарар етказилган. Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддаси... Читать дальше...




Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. Абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city
Музыкальные новости
Новости России
Экология в России и мире
Спорт в России и мире
Moscow.media






Топ новостей на этот час

Rss.plus





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *