Левандовскини тўхтатиш йўлини биламиз! — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Чемпионлар лигасининг янги мавсумида “Барселона” ва “Бавария” бир гуруҳдан жой олган ва ўзаро тўқнаш келади. “Бавария”дан “Барселона”га ўтган Роберт Левандовски 13 сентябь куни “Альянц Арена”га ташриф буюради. “Бавария” президенти Герберт Хайнер Мюнхен клуби ҳимоячилари собиқ жамоадошларини қандай тўхтатишни билишини таъкидлади. - Барчамиз жамоа мухлислари Робертни дўстона қарши олишларини истаймиз. Левандовски бунга лойиқ. У таркибимизда саккиз йил ўйнади, қатор рекордларни қайд этди, бир неча совринларни ютишимизда ёрдам берди. Левандовскини ҳурмат қилган ҳолда, биз “Барселона”ни мағлуб этишга ҳаракат қиламиз. Ҳимоямиз уни тўхтатишга қодир, - деди Герберт Хайнер.