Самарқандда ўтаётган ШҲТ саммитида қанча журналист иштирок этаётгани маълум қилинди
Саммитни ёритишга келган журналистлар учун матбуот марказларида барча шарт-шароит яратиб берилган. Замонавий компьютер ва юқори тезликдаги интернет билан таъминланган.
Шундай қилиб, Самарқандда ўтаётган ШҲТ саммитида 600 нафардан ортиқ хорижий ва маҳаллий журналистлар иштирок этмоқда.
Шунингдек, матбуот марказларида маҳаллий ва хорижлик экспертлар, мутахассислар билан савол жавоб қилиш, ўзаро мулоқотда бўлиш, турли масалалар юзасидан фикр алмашиши имкониятлари яратилган. Журналистлар саммит ҳақида етарли маълумотлар олиб, хориж делегациясининг Ўзбекистонга келишини, музокараларини кузатиб бормоқда.