Бу йил Россия ҳарбий полигонларида 8 та халқаро машғулотлар ўтказилади — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Россия Қуролли кучларининг қуруқликдаги қўшинлари 2023 йилда Россия полигонларидаги саккизта халқаро машғулотларда қатнашади. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди. “Индра-2023” Россия-Ҳиндистон машғулотлари, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлатларининг “Тинчлик миссияси – 2023” биргаликдаги аксилтеррор ўқув штаб машғулоти ҳамда Россия-Лаос машғулотлари бўлиб ўтади. Бундан ташқари, “Дўстлик-2023” Россия-Покистон ҳарбий машғулотлари, Россия-Жазоир, “Чегара-2023” Марказий Осиё минтақасида тезкор муносабат билдирувчи бўлинмалари билан машғулот, “Селенга-2023” Россия-Мўғулистон қўшма машғулоти ва Россия-Вьетнам ўқувлари режалаштирилган. . Таъкидланишича, манёврлар тинчлик ўрнатиш ва аксилтеррор хусусиятига эга бўлади. “Россия Федерациясидан ташқарида Арманистон ҳудудида КХШТнинг “Мустаҳкам иттифоқ-2023” тинчликпарвар контенгентининг қўшма машғулоти ўтказилади”, - дейилган хабарда