371 минг пенсионернинг пенсияси оширилди
2023 йил 1 январдан бошлаб пенсияни ҳисоблашда инобатга олинадиган иш ҳақининг юқори чегараси пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 баробаридан 12 баробаригача кўтарилди ва 3 888 000 сўм этиб белгиланди.
Бу ҳақда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бошқарма бошлиғи Фаррух Пардаев маълум қилди.
2022 йил декабрь ойида ўртача ойлик иш ҳақи миқдори пенсия ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 бараваридан, яъни 3 240 000 сўмдан юқори бўлган 371 минг нафар пенсия олувчиларинг пенсия миқдорлари қайта ҳисоб-китоб қилинди ва пенсияси ошадиган фуқароларга 2022 йилнинг декабрь ойида SMS хабар жўнатилди.