«Дрина» дарёси чиқиндихонага айланди(+фото)
«Дрина» дарёси Черногория шимоли-ғарбий қисмидаги тоғлардан 346 км узоқликда Сербия ва Босния орқали оқиб ўтади. Сўнгги кунларда унда 10 минг куб метрга яқин чиқинди тўпланган.
Ахлат дарёга қирғоқ бўйидаги чиқиндихоналардан кириб, ГЭС яқинида ўрнатилган чиқинди тўсиғи орқасида тўпланиб қолган.
Аниқланишича, чиқиндиларни олиб ташлаш анча узоқ вақт, яъни олти ойгача давом этади.