Добавить новость
World News in Uzbek
Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

Мутахассис: “Ўзбекистоннинг сейсмик ҳудудларида зилзилага шароит етилган”

Бугун, 12 март куни эрталаб соат 6:16да Тошкент вилоятида 3,6 магнитудали зилзила содир бўлди. Зилзила ўчоғи Тошкент вилоятининг Тошкент тумани бўлган. Зилзила такрорланиши мумкинми, Ўзбекистон ҳудуди ҳозир қандай сейсмик ҳолатда? Бу саволларга Сеесмология институти сейсмогеодинамика лабораторияси мудири Улфат Нурматов жавоб берди.

Нурматовнинг маълумот беришича, 12 март куни Тошкент вилоятида содир бўлган зилзила узоқ муддатли прогнозларда акс этган.

“Бунақа фаолланишлар охирги марта 2008 йилда содир бўлган эди. Ўшандан кейин мана 2025 йилда бўлди. Бунақа зилзилалар бизнинг зона учун одатий ҳол. Бундай зилзилалар кўп бўлиб тургани маъқул. Чунки ер остида тўпланган энергия тез-тез сарф бўлиб туради. Йиғилиб қолмайди”, – деб тушунтирди у.

Олим 12 март кунги зилзила ўчоғи Тошкент-Писком сейсмик зонасида жойлашгани ва бу ҳудуд вақти-вақти билан фаоллашиб туришини, тарихда Тошкент шаҳри ва унинг атрофида 7-8та сезиларли зилзила бўлгани ва бу зонанинг потенсиали 6,5 магнитудали зилзилани келтириб чиқаришга қодир эканини ҳам қўшимча қилди.

“Тошкент ўчоғида ҳам зилзилага шароит етилиб келяпти, яқин кунларда фаолланиш бўлиб қолиши мумкин деб айтганмиз. Мана ўша бу ўртача статистикга тўғри келди. Бундан кучлироқ ҳам бўлиши мумкин. Чунки бу зонанинг потенсиали юқори. Одатда зилзила битта билан тугамайди, кейин майдалари ҳам бўлиши мумкин”, – деди у.

Шунингдек, у Ўзбекистоннинг сейсмик зоналарида кучли зилзилалар юз берганига анча вақт бўлгани ва ўртача такрорланиш даврига нисбатан ҳисобланса, кейинги фаолланишга шароит етилганини ҳам маълум қилди.

“Аниқ кун, ҳафтасини айтиш қийин, яқин келажакда 1-2 йил ичида фаолланиши мумкин деган хулосаларни берамиз. Булар нисбатан ўзини оқлаяпти”, – деди институт лабораторияси мудири.

Олимга кўра, қадимда зилзила содир бўлган ўчоқлар ҳозир сейсмик сокинликда турибди. Масалан, Андижон зилзиласи 1902 йилда содир бўлган, 1937 йилда эса Пискентда бўлган ва ундан кейин бу ҳудудларда кучли зилзила кузатилмаган. “Энди келажакда унга яқин ҳудудларда кучли зилзилалар содир бўлиши мумкин”, – деди Нурматов.

Мутахассис маълумотига кўра, ўтган йиллар ёки ундан олдинги йилларда Марказий Осиёда ўртача ҳар ҳафтада магнитудаси 4 дан баланд бўлган, 5-10тагача зилзила содир бўлиб турган бўлса, ҳозир улар сони 3-4 тага тушиб қолган.

“Ҳозир Ўзбекистон ҳудудида ҳам зилзилалар сони камайиб кетган. Мана энди Қирғизистонда ҳам 4,6 магнитудали зилзила содир бўлди. Бутун Марказий Осиё ҳудуди аста-секин фаолланиш ҳолатига кириб келиши мумкин. Буни санасини аниқ айтиш қийин, тўғри биз оператив прогнозлар билан ҳам шуғлламиз, бизда яқин келажакда қаерда зилзила бўлиши мумкинлиги бўйича хариталар ҳам ишлаб чиқилган”, – деди интитут мутахассиси.

Читайте на сайте


Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. Абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city
Музыкальные новости
Новости России
Экология в России и мире
Спорт в России и мире
Moscow.media






Топ новостей на этот час

Rss.plus





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *