Бухоро вилояти ҳокими: ‘“Ичидаги одами билан кўмиб ташлайсан!" (видео)
Ҳоким, айниқса, бугуннинг ўзида барча ҳужжатлар текширилиб, ноқонуний бинолар, “суд-пуд” демасдан, зудлик билан бузилиши лозимлигини таъкидлаган. “Ичидаги одами билан кўмиб ташлайсан”, деган оғир сўзлари эса кенг жамоатчиликда қаттиқ эътироз уйғотди.
Бундан ташқари, Ботир Зарипов туман ИИБ бошлиғига мурожаат қилиб, агар жамоат тартибини таъминлашда масъулиятсизлик қайд этилса, уни “тинчроқ туманга жўнатиш”и мумкинлигини билдирган. Бу гаплар ортидан, ҳоким жамоатчилик ва амалдорлар олдида қатъий интизом ва тартиб талаб қилишини яна бир бор намоён қилди.
Шунингдек, шаҳар ҳокимининг ижтимоий соҳа бўйича ўринбосарига нисбатан интизомий чора қўллаш ҳақида гапириб, барча раҳбарларга “урок” бўлиши кераклигини алоҳида таъкидлади.
Айтиш керакки, видеолавҳа қаерда ва қайси боғча ҳудудида олингани аниқ эмас. Ҳозирча Бухоро шаҳар ҳокимлиги мазкур воқеага расмий изоҳ бермади. Аммо кенг жамоатчилик орасида ҳокимнинг бундай қатъий ва муросасиз чиқиши, амалдорлар ўртасидаги интизом ва қонунийликка оид масалалар янада долзарб бўлиб қолмоқда.